Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» Сизни ким деб атайлик?!

Сизни ким деб атайлик?!

29 октябрь 2019, Вторник
226
0

Айни кунларда далаларимизда пахта ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари давом этмоқда. Ерга меҳр бериб, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширган деҳқон меҳнатига яраша мўл ҳосил олиш тараддудига тушган. Бироқ, дилни хира қиладигани пахта майдонларида чорва молларини боқиш ҳолатлари учраб турибди.Сўзимиз исботи ўлароқ, шу йилнинг 28 октябрь куни Дўстлик туманида 5 бош қорамол ва 15 бош қўйлар 0,03 гектар ерга экилган пахта майдонини пайҳон қилган.

Аниқланишича, қорамоллар ва қўйлар шу туманнинг “Қаҳрамон” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган фуқаро Р.Д.га тегишли бўлиб, “Сардор-Мангу” фермер хўжалигида ишлаб келган. Унинг чорваси фермерга 600 минг моддий зарар етказган.

Худди шунга ўхшаш Дўстлик туманидаги А.Навоий маҳалла фуқаролар йиғинада истиқомат қилувчи “Уч-Шоввоз” фермер хўжалиги раиси С.Ж. ички ишлар ходимларига пахта майданини қорамоллар пайҳон қилгани важи билан мурожаат қилган.

Ўрганилиши нажасида “Бозор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи 1985 йилда туғилган Б.Ў.нинг 2 бош қорамоллари, ҳамда 1997 йилда туғилган Х.Ж.нинг 1 бош қорамоли 0,01 гектар пахта майдонини пайҳон қилиб 240 минг моддий зарар етказганлиги аниқланди.

Мазкур иккала ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар