Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» Жиззахда ички ишлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китобларини аҳолига улашмоқда

Жиззахда ички ишлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китобларини аҳолига улашмоқда

06 декабрь 2019, Пятница
302
0

 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлиги 27 йиллик тантанаси юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Худди шундай тадбирлар ички ишлар тизимида ҳам ўтказилиб келинаётир.

 “Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, Бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир”.

 Президентимиз айтган ушбу фикрлар Жиззах вилояти пост-патрул ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллик шодиёнасига бағишлаб ўтказилган тадбирда янграб ўтди.

 Ички ишлар органлари вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишда вилоят Адлия бошқармаси вакилининг маърузаси тангланди. Нотиқ тадбир қатнашчиларига Ўзбекситон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, давлат ва халқ ўртасидаги ишончли пойдевор, мустаҳкам кўприк вазифасини ўтаётгани, ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталди.

Шундан сўнг пост-патрул ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари ўзини қизиқтирган саволлар билан маърузачига юзланди. Билдирилган фикрлар, таклиф ҳамда мулоҳазалар тадбирнинг кўтаринки руҳда ўтишига замин бўлди.

 Айтиш жоизки, юртимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда ҳуқуқий онгини ошириш борасида қилинаётган ишлар таҳсинга лойиқ.

 Худди шундай эзгу ишлар қатори мазкур тадбирдан сўнг ички ишлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейига ташриф буюриб, ўқувчиларга Ўзбекситон Республикасининг Конституцияси китобларини улашди.

 Шунингдек, бош қомусимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни юзасидан билим ва кўникмаларини ўқувчилар билан ўртоқлашди.          

Дарҳақиқат, байрам кайфияти шаҳримиз бўйлаб кезиб юрибди. Албатта, ушбу кўтаринкиликка ички ишлар ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китобини аҳолига туҳфа этиши орқали ҳам муносиб ҳисса қўшаётир.

Асосий Қонунимизнинг 27 йиллик тантанаси билан барчангизни табриклаймиз!

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар