Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» Ўғрилик буюмлар сотиб юборилган

Ўғрилик буюмлар сотиб юборилган

18 март 2020, Среда
174
0

 Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлимига Тоқчилик маҳалла фуқаролар йиғинида кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан уйидан маиший электротехника жиҳозларининг ўғирлангани юзасидан мурожаат келиб тушди.

Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноят Жиззах шаҳри, Зилол маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1995 йил туғилган Р.Ж., Шароф Рашидов тумани, Қўшкўприк маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган Р.Ш. ва шу маҳаллада яшовчи 1993 йил туғилган А.И.лар томонидан содир этилгани аниқланди.

Далилий ашё сифатида 4 дона иситиш печлари ҳужжатлаштириб олинди. Қолган ўғирланган буюмларни гумондорлар нотаниш кимсаларга пуллаб юборишган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар