Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Шароф Рашидов туманида пахта ҳосилини биринчи бўлиб бажарган фермерга Президент совғаси берилди

Шароф Рашидов туманида пахта ҳосилини биринчи бўлиб бажарган фермерга Президент совғаси берилди

07 октябрь 2019, Понедельник
24
0

Шароф Рашидов тумани Зарафшон ФХХУ ҳудудидаги Оқолтинкамалаги” фермер хўжалиги пахта ҳосилини биринчи терим билан шартномавий режани 110 фоизга бажариб Президент совғаси "Nexia 3" машинаси билан тақдирланди.Оқолтинкамалагифермерхўжалигижориййилҳосилиучун 17,0 гектармайдонгағўзанингАнб-2“ навиниэкибпарваришлади.Баҳорги табиат инжиқликларига қарамай меҳнат жамоанинг  фидакорона меҳнатлари билан барча агро-техник тадбирларга риоя қилган ҳолда ғўза ниҳолларига 7-8 марта қатор оралаб ишлов берилди, икки марта суспензия, ҳар 10-15 кунда касаллик ва зарарли ҳашоратларга қарши биологик ишлов амалга оширилди.Ягоналаш ўтказилиб, гектарига ўртача 4-5 тоннадан маҳаллий ўғит чиқарилиб шарбат усулида суғорилди. Биринчи терим билан давлат олдидаги 48,4 тонналик шартномавий режани 110 фоизга, жами 50 тонна, яъни, гектаридан 35 центнердан пахта хом ашёси етиштиришга эришилди. Шуни таъкидлаш лозимки ўтган йили йиллик режа бор йўғи 58 фоизга бажарилган эди. Бу йил ғалладан 64 млн. сўм даромад, пахта ҳосилидан 150млн. сўм даромад олинди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар