Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » “Тошкент-Термиз” М-39 йўлида йўл-улов ҳодисаси содир этилди

“Тошкент-Термиз” М-39 йўлида йўл-улов ҳодисаси содир этилди

29 июль 2018, Воскресенье
1 220
0

Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 978 килметрида йўл-улов ҳодисаси содир этилди.

Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, “Обикор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Холмурод Тўраев бошқарувидаги 75 Q 970 НА нексия автомашинаси Ш.Рашидов тумани “Оқ олтин” маҳалласида яшовчи Шодиёр Лапасов бошқарувидаги дамас автоулови билан тўқнашиб кетди. Холмурод Тўраев бошқарувидаги автомашина бошқарувини йўқотганлиги боис дамасга бориб урилган.

Натижада нексия автомашинасининг матор қисмининг ёнииб кетиш ҳолати кузатилган. Автомашина салонидаги йўловчилар жиддий жароҳат олганлиги сабабли республика шошилинч тиббий ёрдам маркази вилоят бўлимининг жонлантириш бўлинмасига ётқизилди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар