Бангидевона олиб келаётганлиги аниқланди
Ички ишлар ходимлари томонидан Ғаллаорол туманининг Ғафур Ғулом маҳалласида мазкур ҳудудда яшовчи Б. Э. текширувдан ўтказилганда унинг қўлидаги пакетдан 77,95 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди. Ҳеч қаерда ишламайдиган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан судланган Б.Э. айни вақтда наркотик моддаларни қаердан олганлиги юзасида ИИБ ходимларига тушунтириш бераётир.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.
Муҳокама қилиш
Тавсия этамиз:
Изоҳ (0)