Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Рағбат улуғ ишларга руҳлантиради

Рағбат улуғ ишларга руҳлантиради

30 октябрь 2018, Вторник
1 628
0

25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ҳамда соҳавий хизматлар вакиллари иштирокида тантанали йиғилиш уюштирилди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг соҳа вакилларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Йиғилиш давомида сўз олганлар ички ишлар ходимларининг эл осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, қонун устуворлигини эришиш борасидаги мардлик ва фидойиликка йўғрилган меҳнатлари хусусида атрофлича фикр юритдилар.

Шундан сўнг тизимда самарали фаолият кўрсатаётган ички ишлар ходимлари қутланди. Жумладан, мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 24 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони асосида “Жасорат” медали билан тақдирланган Жиззах вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармасининг ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили, майор Илҳом Эшмуродов табрикланди.

Яна бир гуруҳ ходимларга республика Ички ишлар вазирлигининг I, II, III даражали “Ички ишлар органларидаги бенуқсон хизматлари учун”, “Аъло хизматлари учун”, “Ёнғиндаги жасорати учун” кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, фаоллар вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан мукофотланди.

— Ички ишлар органлари ходимлари куни менга икки ҳисса қувонч бағишлади, — дейди Жиззах вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармасининг ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили, майор Илҳом Эшмуродов. — Боиси Президентимиз томонидан камтарона меҳнатим юқори баҳоланиб, “Жасорат” медали соҳиби бўлдим. Ушбу мукофот юртимиз ва халқимиз тинчлиги йўлида янада жонкуярлик билан хизмат қилишга ундайди. Келгусида давлатимиз раҳбарининг ишончи ва эътиборига муносиб бўлишга ваъда бераман.

— Бу каби тадбирлар соҳа вакилларини ишга сидқидилдан ва масъулият билан ёндашишга чорлайди, — дейди Жиззах вилояти ИИБ фахрийлар кенгаши раиси Нозим Маҳамматов. — Шунингдек, ёш ходимларнинг хизматга бўлган иштиёқини оширади. Чунки рағбат инсонни улуғ ишларга руҳлантиради.

25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Жиззах вилояти ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси вакилларига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан тақдим этилган “Нексия-3” русумли хизмат автомашинасининг калити топширилди. Тадбир якунида ички ишлар ходимлари эътиборига вилоят санъаткорларининг концерт дастури намойиш этилди.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар