Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Чорва моллари эгалари жазога тортилади

Чорва моллари эгалари жазога тортилади

05 ноябрь 2018, Понедельник
1 834
0

Сўнги икки кун давомида ички ишлар ходимлари томонидан Арнасой, Зарбдор, Зомин, Мирзачўл ва Пахтакор туманларида 8 та пайҳон ҳолати аниқланди. Жумладан, Арнасой туманининг Янгибўстон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи М.А.га тегишли 24 бош қорамол Бобо Файзиев сув истеъмолчилар уюшмаси такибидаги “Ухумлик Илёс” фермер хўжалигининг 30 сотих пахта майдонини пайҳон қилган. Фермерга етказилган зарар 6 миллион сўмдан ошган.

Ушбу қишлоқ фуқаролар йиғинининг Аҳмад Яссавий кўчасида яшовчи М.А. 5 бош ҳамда Маданият кўчасида истиқомат қилувчи Ф.Қ. 1 бош қорамолларини қаровсиз қолдириши натижасида “Фориш дала-қирлари” фермер хўжалигининг 7 сотих пахта майдони туёқлар остида янчилган. Қизиғи, шундаки, пайҳонга сабабчи 5 бош қорамолнинг эгаси мазкур “Фориш дала-қирлари” фермер хўжалиги раҳбарининг ўғли бўлиб чиқди.

Зарбдор туманидаги Ғолиб сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги “Ёш тадбиркор даласи” фермер хўжалигининг 10 сотих пахта майдони Зомин туманининг Оқтепа маҳалласида яшовчи А.Қ.га тегишли 14 бош қорамол томонидан пайҳон қилинган. Мазкур туманнинг Тошкескан маҳалласида яшовчи Ж.Т. 140 бош қўйини қаровсиз қолдирди. Натижада Ғолиб сув истеъмолчилар уюшмаси таркибидаги “Агромир капитал” фермер хўжалигининг 20 сотих майдондаги пахтаси оёқ ости қилинган.

Худди шундай Зарбдор туманининг Ўзбекистон сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги “Сардоржон Муҳриддинжон” фермер хўжалигининг пахта даласига 100 бош қўй тушиб кетган. Қўйлар эгаси Бахмал туманининг Йўлдошбой маҳалласида яшовчи Х. Х. бўлиб чиқди. Хабарингиз бор, бу каби ҳолатлар юз берганда айбдорлар иши судда кўриб чиқилиб, тегишли тартибда жазога тортиладилар. Табиийки, етказилган зарар қопланади. Шундай экан, чорва молларингизни қаровсиз қолдирманг, пахта майдонларидан яйлов сифатида фойдаланманг!

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш

Тавсия этамиз:

Ҳам ўғирлашди, ҳам пайҳонлашди
22 сентябрь 2018, Суббота
Ҳам ўғирлашди, ҳам пайҳонлашди
Кўнгилларда ишонч ҳисси
17 сентябрь 2018, Понедельник
Кўнгилларда ишонч ҳисси
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар