Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » “Жиззахлик” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

“Жиззахлик” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

30 июль 2018, Понедельник
9 958
0

Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бир қатор давлат идораларининг мамалакатимизда кечаётган ислоҳотлардаги иштирокини кучайтириш ҳамда ечимини кутаётган масалаларни ҳал этишни тақозо қилмоқда. Аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш, шунингдек, ҳудудни ҳар жиҳатдан тараққий эттиришга ҳар томонлама ҳисса қўшиш, айтиш жоизки, бу тадбир натижадорлиги билан қисқа муддатда кўпчиликнинг илиқ эътирофига сабаб бўлмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Жиззах шаҳри, “Жиззахлик” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Уни Жиззах шаҳар ҳокими Акмал Шукуров бошқариб борди. Сайёр қабулда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров иштирок этиб, эътиборини аҳолини қийнаб келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратди.

“Жиззахлик” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Баҳодир Азимов ҳам сайёр қабулда иштирок этди. У анчадан бери соғлигининг ёмонлиги туфайли азият чекиб келади. Дори-дармон сотиб олишда қийнчиликларга учраётганлигини боис ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мурожаати ўрганилиб, Жиззах шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими томонидан уни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиб, рўйхат асосида белгиланган дориларини сотиб олишда ёрдам кўрсатди.

Албатта ана шундай иш самарадорлиги белгиланган секторларларда амалга оширилаётган узлуксиз меҳнат жараёнида кўзга ташланади. Ҳудудлари бўйича “Жиззахлик” маҳалласи секторидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган ва уйида ёлғизларни йўқлаш, улар ҳолидан хабар олиш бошланган ишларнинг натижаси сифатида эътироф этилмоқда. Ёши улуғ инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, кексаларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш ва турмуш шароитини янада яхшилашга бўлган эътибор туфайли ижтимоий кўмакка муҳтожларга ногиронлик аравачалари ҳам топширилмоқда.

Бундай хайрли ишлар қанчадан қанча кўнгилларга ободлик олиб келди, калбига чироқ каби ёруглик улашди десак хато эмас. Саховатга йўғрилган бундай тадбирлар келгусида ҳам кенг куламда давом эттирилади.


Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар