Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » “Каптива”, “Нексия”, “Исузи” ва “Ваз” русумли автоуловлар тепловоз билан тўқнашди

“Каптива”, “Нексия”, “Исузи” ва “Ваз” русумли автоуловлар тепловоз билан тўқнашди

12 декабрь 2018, Среда
129
2

Жорий йилнинг ўтган даврида Жиззах вилояти ҳудудидаги темир йўл кесишмаларида “Каптива”, “Нексия”, “Исузи” ва “Ваз” русумли автоуловлар тепловоз билан тўқнашган. Табиийки, 4 ҳолатда ҳам автомашиналар бутунлай ишдан чиқди. Кўнгилсиз ҳодисалардан бири 2 нафар фуқаронинг ҳаётдан кўз юмиши билан якунланди. Яна шуниси аниқки, барча ҳалокатлар автомашина ҳайдовчиларининг сабрсизлиги, йўл қоидаларига амал қилмаслиги ва эътиборсизлиги туфайли юз берган.

Бу фикримизни Жиззах вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходимлари томонидан темир йўлдан ўтиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан 421 та маъмурий баённома расмийлаштирилгани ҳам тасдиқлайди. Шу боис соҳа вакиллари темир йўллар атрофидаги аҳоли пунктлари ва автокорхоналарда тарғибот тадбирларини уюштиришмоқда. Мазкур жараёнда темир йўлни кесиб ўтиш ҳамда туташ ҳудудларда ҳаракатланишга оид қоида ва меъёрлар ҳақида маълумотлар берилаётир.

Фаолияти темир йўллар, вокзал, бекатлар, тизимга тегишли иншоотлар ва ёндош аҳоли пунктларида жиноят ва қоидабузарликларнинг олдини олишга қаратилган ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходимлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, патруль-пост хизмати ҳамда жиноят қидирув бўлими вакиллари билан биргаликда иш юритадилар.

- Вилоятимиздаги 303,5 километр узунликда темир йўл, 12 та вокзал ва бекат, 7 та разъезд ҳамда 28 та темир йўл корхоналари назоратимиз остида, - дейди Жиззах вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Холмуродов. - Ҳудуддаги 125 километрлик темир йўлдан “Афросиёб” тезюрар поезди ўтади. Ушбу йўловчи ташиш транспортининг юқори тезликда ҳаракатланиши сабаб мазкур йўналишда хавфсизликни таъминланишга алоҳида эътибор билан ёндашилаяпти. Шунингдек, ҳудудимизда 23 та темир йўл кесишмаси бўлиб, улардан 11 таси қўриқловга олинган. Йўл ҳодисалари ва содир этилаётган қоидабузарликлар миқдори қўриқловга олинмаган кесишмалар устидан назоратни кучайтиришга ундамоқда. Жумладан, ушбу кесишмаларни яқин келажакда зарурий хавфсизлик ускуна ва воситалари билан таъминлаш чоралари белгиланаяпти. Бугун профилактика ва тарғибот эътиборимиздаги асосий масалага айланган. Чунки йўл қоидаларига барча бирдек бўйсуниб, темир йўлдан кесиб ўтишда хушёрлик таъминлансагина кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермайди.

Айтиш жоизки, халқаро талабларга мос, 100 ўринга эга Жиззах темир йўл вокзалида йўловчи ва кузатувчиларга барча қулайликлар яратилган. Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар ҳам юқори даражада ташкил этилган. Жумладан, вокзал ҳудудига кирмоқчи бўлган йўловчи назорат кўригидан ўтади. Худди шундай, вокзал остонасида қайта кўрик уюштирилади. Бу сафар йўловчи сезувчан “CEIA” қурилмаси, унинг юклари эса “L3PX208” рентген телевизион ускунаси ёрдамида текширилади.

- АҚШда ишлаб чиқарилган “L3PX208” ускунаси портловчи ва гиёҳванд моддалар, совуқ қуроллар каби буюмларни аниқлаб беради, - дейди Жиззах вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи катта инспектори, майор Асрор Болиев. - Яъни, йўловчининг юк халтасини очиш шарт эмас, ундаги буюмлар монитор орқали кузатилади. Кузатувчи буюмнинг зичлиги ва рангига кўра шубҳали модда ёки қуролни аниқлайди. Сенсор панелларда бошқариладиган мазкур қурилма тасвирни 64 баробар катталаштириш, 256 хил рангни ажратиш имконига эга. Илгари назорат ишлари қўлда бажарилган. Бу йўловчиларга айрим ноқулайликларни туғдирарди, хусусан, ортиқча вақт сарфланарди. Ҳозир юкларни кўрикдан ўтказишга бир минут кетаяпти.

Вокзал ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 70 га яқин видеокузатув ускуналари ўрнатилган. Патруль пост хизмати ходимлари перронда тўхтовсиз ҳаракатланадилар. Айтганча, жорий йилнинг ўтган даврида Жиззах вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходимлари томонидан 10 та жиноят фош этилди. Совуқ қуролларга эгалик қилиш, гиёҳванд моддаларни етиштириш, сақлаш, ташиш, одам савдоси, гиёҳвандлик, ўғрилик, чегарадан ўтиш қоидаларини бузиш шулар жумласидан. Қисқаси, соҳа вакиллари темир йўл, вокзал ва бекатларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ишига астойдил киришганлар.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

Жиззах вилояти
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳ (2)
Шарҳ
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Гость JeaElunny
Гость JeaElunny Гости 28 февраля 2019 11:54
Propecia Comprar Online Authentic Viagra cialis 20mg price at walmart Viagra Livraison Express Amoxicillin Eye Reaction Cialis Generico Donde Comprar
Гость JeaElunny
Гость JeaElunny Гости 16 марта 2019 13:23
discount generic isotretinoin accutane internet medication next day Valtrex Sold Usa Preisvergleich Viagra Pillen cialis Baclofene Depression
Фойдали ҳаволалар