Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Куч ва имкониятлар синовдан ўтказилди

Куч ва имкониятлар синовдан ўтказилди

18 декабрь 2018, Вторник
1 436
0

Жиззах шаҳридаги Наврўзбулоқ пойгагоҳида вилоят ички ишлар бошқармаси режаси асосида амалий тактик ўқув машғулот уюштирилди. Эктремистик кайфиятдаги шартли тартиббузарлар жойлашган ҳудуд аниқланиши билан йиғин эълон қилиниб, ички ишлар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус бўлинмалари воқеа жойида ҳозир бўлишди. Бир вақтда теварак-атрофда транспортлар ва фуқаролар ҳаракатини чеклаш ҳамда ҳудудни қуршовга олиш чоралари кўрилди.

Маъмурий биноларни эгаллаш орқали маҳаллий бошқарув органларига ўз талабларини қўяётган “тартиббузарлар”ни тинч йўл билан тарқалишга ундовчи саъй-ҳаракатлар натижа бермагач, махсус бўлинмалар ишга киришди. Ўқув амалий тактик машғулот давомида махсус техника, қурол-яроғ ва воситалардан самарали фойдаланилди. Қуршаб олинган шартли тартиббузарлар қўлга олиниб, вақтинча сақлаш манзилларига олиб кетилди.

Сапёрлар ҳудуддаги портловчи моддаларни топиб зарарсизлантиришди. Тергов-тезкор гуруҳи эса воқеа жойидаги далилий ашёларни тўплаб, ҳужжатлаштириш тадбирларини амалга оширдилар. Шунингдек, жароҳат олганларга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Бу сингари ўқув машғулотлари ички ишлар ходимларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга оид малакасини ошириш билан бирга ҳамкорликда иш юритишга оид кўникмаларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Тадбир якунида иштирокчиларнинг ҳаракатлари таҳлил этилди ва фаолияти ижобий баҳоланди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар