Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди

Эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди

23 декабрь 2018, Воскресенье
963
0

Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев, вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Қодиров ҳамда жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда жамиятимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар холидан хабар олиш, уларнинг кўнглини кўтариш мақсадида фуқароларнинг уйларига ташриф буюришди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ҳудудлардаги кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволини ўрганилди. Амалий ёрдамга муҳтож оилалар аниқланиб, эҳтиёжмандларга манзилли ёрдам кўрсатилди.

Мирзачўл тумани, “Ержар” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Аббос Аҳроровнинг шароити иқтисодий ночорлиги сабабли сабабли унга ёрдам кўрсатилди.

– Бизга кўрсатилган бундай эътибор ва ғамхўрликдан кўнглимиз тоғдек кўтарилди, – дейди Аббос Аҳроров. – Ҳар бир байрам, яхши кунларда ҳокимият, ички ишлар органларининг масъул ходимлари, маҳалладагилар, қўни-қўшнилар йўқлаб туради. Меҳр-оқибатли халқимиздан, хонадонимизга файз келтирган тадбир ташкилотчиларидан жуда хурсандман.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар