Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Инсон манфаатларига хизмат қилувчи “йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқдa

Инсон манфаатларига хизмат қилувчи “йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқдa

21 январь 2019, Понедельник
933
0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимлари бошлиқлари соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирокида уюштирилган йиғилиш аввалида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқди. Нотиқ республикамизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитини тубдан яхшилашга қаратилган ислоҳотларга тўхталар экан, ички ишлар идоралари масъуллигида бўлган секторларда амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Йиғилишда халқ билан манзилли мулоқотларни кучайтириш, секторлар фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолининг турмуш даражасини оширишга қаратилган илғор тажрибаларни кенг қўллаш, хусусан, иш ўринлари яратиш ва инвестиция киритишга доир тадбирларда фаол қатнашиш, айрим сектор раҳбарлари фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан фикрлар билдирилди.

Шунингдек, ҳар бир ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқилаётгани маълум этилиб, сектор раҳбарларининг мавжуд камчиликлар ва аҳоли дуч келаётган ижтимоий-иқтисодий қийинчиликларни бартараф этишга оид таклифлари ўрганилди. Йиғилиш якунида ҳар бир сектор раҳбарига муайян вазифалар юкланиб, ушбу топшириқларнинг самарали бажарилиши юзасидан тавсиялар берилди.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар