Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Дўстликда фуқаро ўз қўшнисини пичоқлади

Дўстликда фуқаро ўз қўшнисини пичоқлади

25 январь 2019, Пятница
1 445
0

Дўстлик туманидаги “Наврўз” шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ўз қўшнисини пичоқлаган. Шу муносабат билан туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими ва прокуратура ҳамкорлигида йиғилиш ўтказилди. Мазкур йиғилишда Дўстлик туманининг “Наврўз” шаҳарча фуқаролар йиғини аҳолиси, матасадди ташкилот вакиллари иштирок эиштди.

Сўзга чиққанлар ҳудуддаги Абдувосиев номли сув истеъмолчилар уюшмасининг механизаторлар уйида вақтинча яшаётган А.О. маст ҳолатда шу бинода яшовчи 1962 йилда туғилган қўшнисининг уйига бориб, унинг қорнига ошхона пичоғини тиққан. Шунингдек, жабрланувчининг кафти кесилган. 3 нафар фарзанднинг отаси А.О. бу жиноятга қўшни итининг ҳуриши ёқмаганлиги сабабли ўзаро жанжал оқибатида содир этилган.

Йиғилиш давомида мазкур жиноятни келтириб чиқарган сабаб ва омиллар ҳақида атрофлича фикр юритилди. Спиртли ичимликлар истеъмолини камайтириш, ёшларни тунги пайтларда назорат қилиш, лоқайдлик ва бефарқлик иллатларига барҳам бериш тўғрисида мулоҳазалар баён этилди. Йиғилиш давомида кўпчилик оқсоқоллар А.О.ни кафилликка олиш, жиноятини афв этиш, қўшниларни яраштириш таклифларини беришди.

Қисқаси, бир фуқаро жабр кўрди, бир қанча муддат даволанишига тўғри келади. Оиласи иқтисодий қийинчиликларга дуч келиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Нима бўлганда ҳам, охирги сўзни судья айтади.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.








скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар