Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззахда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида футзал мусобақаси ўтказилди

Жиззахда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида футзал мусобақаси ўтказилди

26 январь 2019, Суббота
1 379
0

Жиззах вилояти Футбол ассоцациясининг тадбирлар режасига асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида футзал мусобақаси ўтказилди.

Спорт мусобақасида ички ишлар, Ўзбекистон миллий гвардияси, Божхона қўмитаси, солиқ, адлия, фавқулодда вазиятлар бошқармалари, вилоят прокуратурасидан иборат жамоалар иштирок этишди. Мазкур мусобақа жорий йил давомида ўтказиладиган республика чемпионатлари ва кубок баҳслари олдидан ўзига хос синов вазифасини ҳам ўтади.

Тадбирнинг расмий очилишида мусобақа иштирокчиларига юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар ва яратилаётган шарт-шароитлар хусусида тўхталди. Беллашувда 10 жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Қуръа ташлаш йўли билан гуруҳларга бўлинган жамоалар иштирокидаги ҳар бир ўйин муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Мусобақада ўзининг эпчиллиги билан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бошқармаси жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади. Вилоят футбол ассоцасияси жамоаси иккинчи, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси жамоаси фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, Вилоят ИИБ ЁХБ 1-КЁХҚ бўлинма командири кичик сежант Маъруфжон Абдуллаев “Энг яхши футзалчи” номинацияси ғолиби, деб топилди. Совринли ўринларни эгаллаган жамоаларга пул мукофотлари, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Бегзод УСМОНҚУЛОВ

Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ

катта муҳандиси, капитан.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар