Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Арнасой туманида сайёр қабул ўтказилди

Арнасой туманида сайёр қабул ўтказилди

31 июль 2018, Вторник
1 640
0

Арнасой тумани “Гулбаҳор” шаҳарча фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди. Мазкур учрашуда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров, Арнасой тумани ҳокими Жамолиддин Бердибоев иштирок этиб, аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий муаммолар ечимини бартараф этишга қаратди.

Йиғилишда аҳолининг турмуш фаравонлигини яхшилашга, мавжуд муаммоларни ҳал этилишида фуқаролар фаоллиги, жамоатчилик назоратини ҳам кучайтириш  лозимлигини таъкидланди. Шунингдек, аҳоли томонидан ҳудудларда кенг кўламда ободонлаштириш ишларини янада кучайтириш, ичимлик суви, ишсизликни, ички йўлларни таъмирлаш каби мавжуд муаммоларни бартараф этиш каби муаммоларни ечимини топишда мурожаат қилишди.

Йиғилишда шу маҳаллада истиқомат қилувчи Муборак Мирзаевани қийнаб келаётган муаммоси жойида ҳал этилди. У яшаш уйини кадастр ҳужжатидан ўтказишга сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилди.

“Дўстлик” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Насиба Болбекова ҳам ўғли ишсизликдан кўп жойларга мурожаат қилганди. Аммо мурожаати қаноатлантирилмай келганди. Ўтказилган мазкур сайёр қабулда маҳалласидаги мактабга ишга жойлаштирилди.

Мулоқот давомида фуқаролар томонидан билдирилган кўплаб савол ва таклифлар назоратга олиниб, уларнинг ечимини таъминлаш юзасидан маъсулларга зарур кўрсатмалар берилди. 


Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар