Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззахда ўқитувчи пора билан қўлга тушди

Жиззахда ўқитувчи пора билан қўлга тушди

31 июль 2018, Вторник
1 460
0


Жиззах шаҳрида вилоят ички ишлар ҳамда департаментнинг вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир одамларни товламачилик ва фирибгарлик йўли билан алдаб, “чув” тушириб келаётганларга қарши курашишга қаратилди.

Ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах Давлат педагогика институти ўқитувчиси 1990 йилда туғилган Б.Х.К. фирибгарлик йўли билан Жиззах Давлат педагогика инстиуттига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4000 АҚШ доллари талаб қилиб, Жиззах шаҳар “Заргарлик” маҳалласи ҳудудида ушбу маблағни олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.


Жиззах вилояти ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар