Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Генерал-майор Ғайрат Қодиров фуқаролар билан мулоқот ўтказди

Генерал-майор Ғайрат Қодиров фуқаролар билан мулоқот ўтказди

08 март 2019, Пятница
1 003
0

“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни аввало барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур”. Мамлакатимиз раҳбарининг ушбу талаби юртимизда турмуш фаровонлигини ошириш, учраётган муаммо ва камчиликларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жиззах вилояти халқ қабулхонасида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг фуқаролар билан мулоқот ўтказди. Қабулда бўлган 20 га яқин фуқаролар саломатликларини тиклаш, турар жой ажратилиши, жиноятларни фош этиш билан боғлиқ жараёнларни тезлаштириш, жазо муқаррарлигини таъминлаш, ўқув муассасасига тавсиянома олиш юзасидан мурожаат этдилар. Шунингдек, яшаш жойига эгалик ҳуқуқини тиклаш, оилавий муаммоларни ҳал этиш, моддий ёрдам ажратилиши бўйича ёрдам сўралди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи кўтарилган ҳар бир муаммони ўрганиш ва ечимини топиш юзасидан соҳа масъулларига топшириқлар берди. Масалаларни ҳал этиш муддатлари қатъий белгиланди. Табиийки, бу каби тадбирлар қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар дуч келаётган қийинчиликларни бартараф этишда муҳим ўрин тутмоқда.

Қолаверса, халқ қабуллари муаммоларнинг сабаб ва омилларини ўрганиш ва уларни ҳал қилишга қаратилган “йўл хариталари” ва ижтимоий дастурларни такомиллаштиришга хизмат қилаётир. Қисқаси, эзгу мақсадга қаратилган саъй-ҳаракатлар кўлами тобора кенгаймоқда.

Айтиш жоизки, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар ва туманлар ички ишлари бўлимларининг секторларида режа асосида сайёр қабуллар ташкил этилиб, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга оид зарурий чоралар белгиланмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар