Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззахлик фуқаро кўрсатилган амалий ёрдам учун миннатдорчилик билдирди

Жиззахлик фуқаро кўрсатилган амалий ёрдам учун миннатдорчилик билдирди

11 март 2019, Понедельник
21
0

Дўстлик тумани, “Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи Муҳаммад Пўлатов ички ишлар бошқармаси бошлиғи номига мурожаат йўллади. Унда шундай дейилади.

“Кенжа ўғлим ишлаб пул топиш мақсадида Россия Федерациясига кетди. Фуқаролик паспортининг амал қилиш муддати ўтиб, руҳий ва жисмонийқийинчиликларни бошидан ўтказди. Қайтиб келганида унинг руҳи чўккан, ишончи йўқолиб қизиқиши сўнган эди. Ўғлим паспорт олиш учун Дўстлик тумани ИИБга борди. Сизнинг ходимларинингиз, айниқса, Дўстлик тумани ички ишлар бўлими паспорт бўлинмаси бошлиғи, майор Зиёвуддин Ўриновнинг ўтказган суҳбати, берган маслаҳатлари ва кўрсатган амалий ёрдамлари туфайли бутунлай ўзгарди. Ёшларга эътиборни ҳамда жамиятга кераклигини ҳис этди. Маънавий салоҳияти юқори, оддий хулқни тушунадиган, қасамёдига содиқ, касбини улуғловчи ходимингизга оиламиз номидан раҳмат айтаман. Сизга Яратгандан сиҳат-саломатлик тилаб қоламан”.

Ҳурмат билан,

Муҳаммад Пўлатов,

Дўстлик тумани “Қаҳрамон” маҳалласи.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Шарҳ
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар