Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Сайёр қабулда муаммо кўтарилганди...

Сайёр қабулда муаммо кўтарилганди...

13 март 2019, Среда
15
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича Арнасой туманида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Тумани марказидаги “Олтин водий” қишлоқ фуқаролар йиғини аҳлига ҳудуддаги чуқур зовур яхшигина муаммо эди. Боиси, анча йиллар илгари жарлик устига қурилган, шу ерда яшовчилар таъбири билан айтганда “қилкўприк”дан ўтиш анчайин хавф туғдираётганди. Айниқса, 1-сон умумтаълим мактаби ўқувчилар қийналишаётганди. Ёғинли кунларда кўприкдан сирпаниб кетиш ҳеч гап эмас эди.

Мазкур масала қишлоқ аҳолиси томонидан Арнасой тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Ёқубжон Акабоев билан ўтказилган учрашувда кўтарилди. Учинчи сектор раҳбари муаммони ҳал қилишга сўз берганди ўшанда. Ваъда қилинганидек, ички ишлар бўлими масъуллари саъй-ҳаракатлари билан кўприк ўрнатилди. Шунингдек, кўприкка элтувчи 200 метрлик йўлга шағал ётқизилди.

Таъкидлаш жоизки, туман ички ишлар органлари томонидан секторларларда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни соҳа вакиллари туманда томорқалардан самарали фойдаланиш ишига бош-қош бўлмоқдалар.

Эҳтиёжмандлар ҳовлисини ҳайдаш, уларга манзарали дарахт кўчатлари ва сабзавотлар уруғларини етказиб бериш ҳамда оқова сув ариқларини тозалаш ишларини ташкил этмоқдалар. Худди шундай, ҳовлисидаги экин майдонларига эътиборсиз ёндашаётганларга бу борадаги сусткашлик оқибатлари тушунтирилмоқда.

Умуман олганда вилоятимизда ички ишлар органлари масъуллигидаги секторларда 4 минг 900 гектар томорқа майдонларидан унумли фойдаланиш бўйича бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Шарҳ
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар