Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Арнасойлик ёшларга спорт анжомлари топширилди

Арнасойлик ёшларга спорт анжомлари топширилди

01 август 2018, Среда
1 831
0

Президентимизнинг жорий йил 9 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи сектори таркибига кирувчи Арнасой туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилганди.

Ўтказилган сайёр қабулда тумандаги информатика касб-ҳунар коллежининг ўқитувчиси Ҳусниддин Абдураззоқов ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодировга ёшларни спорт билан шуғулланишлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида зарурий анжомлар олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилди.

Бугунги кунда Ҳ.Абдараззоқовнинг шогирдлари спорт мусобақасида туман, вилоят, республика миқёсида ўзига хос ўринларни эгаллаб келмоқда. Эндиликда шогирдлари янада кўпайиб, туман шаънини ҳимоя қилишса ажабмас. Бу хайрли иш ўз навбатида бирикмаган ёшларни бириктириш, баркамол авлод бўлиб вояга етишишларида муҳим аҳамият касб этади.

Бундай мурожаатлар кшплаб бўлиб, улар ўз навбатида ечимини топмоқда.


Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар