Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жанжалкаш аёлларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жанжалкаш аёлларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

13 март 2019, Среда
16
0

2019 йилнинг 25 январида Жиззах шаҳрининг Иттифоқ маҳалласида жойлашган “Караван” кафесида Иттифоқ маҳалласи, 59/37-уйда яшовчи, 1986 йилда туғилган Г.Х. Бобур маҳалласи, Зарафшон кўчаси, 68/1- уйда истиқомат қилувчи, 1987 йилда туғилган Ш.П ўзаро жанжаллашиб қоладилар. Бу ҳолат вилоят ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг шу ҳудудда хизмат вазифасини бажараётган 3 нафар инспекторларининг эътиборини тортган.

Табиийки, ҳуқуқ посбонлари уларни тартибга чақиришган ва ажратишга уринганлар. Шунда аёллар уларга фаол қаршилик кўрсатиб, инспекторлардан бирига тан жароҳати етказган. Ходимга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219- моддаси, 1- қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Шарҳ
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар