Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Арнасойда қимор ўйнашга шароит яратган шахсларга нисбатан сайёр суд ўтказилди

Арнасойда қимор ўйнашга шароит яратган шахсларга нисбатан сайёр суд ўтказилди

16 март 2019, Суббота
44
0

Арнасой тумани ҳокимлигида қимор ўйинларини ташкил этиш ва пайҳон билан боғлиқ қонунбузарликлар муҳокама этилди. Шунингдек, ушбу ҳуқуқбузарликлар судда кўриб чиқилиб, айбдорларга нисбатан тегишли жазолар тайинланди.

Ф.Н. ва А.С.лар ўзлари истиқомат қиладиган Арнасой тумани, “Дўстлик” қишлоқ фуқаролар йиғини, Амир Темур кўчасида фуқароларга қимор ўйнаш учун шароит яратиб, бундан манфаатдор бўлишган. Мазкур ҳолатдан хабар топган профилактика инспектори ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ушбу қонунга зид хатти-ҳаракатларнинг оқибатларидан уларни огоҳлантириб, ўйинга чек қўйишди.

Аммо ҳуқуқбузарлар бир муддатдан сўнг қиморбозликни яна авж олдирдилар. Муҳокама давомида таваккалчиликка асосланган, одатда ярим тунгача давом этадиган қимор ўйинлари бошқа қонунбузарликларни келтириб чиқарувчи омил вазифасини ўташи, қиморхоналар жиноят ўчоғига айланиши таъкидланди. Шунингдек, масаланинг ёшлар тарбиясига салбий таъсирига тўхталиб ўтилди.

Муҳокамадан сўнг Ф.Н. ҳамда А.С.ларнинг содир этган ҳуқуқбузарлик суд томонидан кўриб чиқилиб, тегишли тартибда жарима жазоси қўлланди.

Суд чорвачиликка ихтисослашган “Eshmatbek cattl invest” фермер хўжалигига қарашли 3 гектар ғалла майдонларининг пайҳон этилиши билан боғлиқ ишни ҳам кўриб чиқишди. Фермер Д.Ш. И.Т.га тегишли 4 бош от ғалла майдонларини мунтазам пайҳон этилаётганлигини баён этди.

Шунингдек, у экинзорига бошқа фуқароларга қарашли йилқилар тушганлигини маълум қилди. Суд етказилган зарарни қоплаш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима жазосини тайинлаш бўйича ажрим чиқарди. Туманда бу каби суд ва жиноят муҳокамалари мунтазам уюштирилмоқда.

Дарҳақиқат, жойларда ўтказилаётган жиноят муҳокамалари ва очиқ судлар фуқароларни ҳушёр ва огоҳ бўлишга, фарзанд тарбиясига эътиборни кучайтиришга ундаши шубҳасиз.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Шарҳ
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар