Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Даштободда буғдой ўғрилари ушланди

Даштободда буғдой ўғрилари ушланди

16 март 2019, Суббота
39
0

Зомин тумани ички ишлар бўлимига Даштобод темир йўл бекатининг 8- темир йўл изида турган юк поезди вагонига ортилган ғалланинг бир қисми ўғирланганлиги тўғрисида хабар берилди. Соҳа вакиллари воқеа жойига етиб келганларида 26 қоп буғдой, бир қанча бўш қоплар ҳамда тўн ва эркаклар курткаси қолдириб кетилгани маълум бўлди. Шунингдек, атрофга дон тўкилганди.

Одатий тартиб бўйича гувоҳлар қидирилиб, жиноятга мойил шахслар ва муқаддам судланганлар суриштирила бошланди. Темир йўлда ишловчилардан айтарли гап олиб бўлмади. Кимдир иш вақтини тугатиб кетган, бошқа биров атрофда юрганларга эътибор қаратмаган. Худди шундай муқаддам темир йўл тизимида жиноят содир этганлар ҳам ўғрилик алоқадорликларини рад қилишди.

Аммо вилоят ички ишлар бошқармаси транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходимлари ўғриларни тутишнинг уддасидан чиқдилар. Дарвоқе, вагондаги буғдой ўлчаниб, 1 тонна 620 килограмм ғалла олиб кетилгани аён бўлди. Яъни, 1 миллион 648 минг 228 сўмлик маҳсулот талон-тарож қилинган.

Маълум бўлишича, жиноят ташкилотчилари – Р.Т., Б.М., С.И.лар ёнларига Э.С., Д.Ш., Ш.Э.ни ҳам тортганлар. Даштобод шаҳрининг “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи И.А. жиноий гуруҳни ғалла ортилган поезд келганлигидан хабардор этган. Ўғрилик пайтида эса И.А.нинг зиммасига пойлоқчилик юкланган. Улар молни тенг тақсимлашга келишиб олганлар.

Ушбу ўғрилик Даштобод шаҳрида ҳудуд аҳолиси, жиноятга қўл урганларнинг яқинлари иштирокида муҳокама этилди. Тадбир давомида мамлакатимизда ёшларга яратилган имкониятлар, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар ҳамда қонунбузарликларга қўл уришнинг оқибатлари ҳақида атрофлича сўз юритилди. Шунингдек, жиноятнинг сабаб ва омиллари тилга олинди.

Тадбир доирасида сайёр суд уюштирилди. Ушбу ўғриликнинг миқдори ҳисобга олиниб, айбдорларга нисбатан маъмурий жазо қўлланиладиган бўлди.

Шу ўринда бир мулоҳаза: жиноятни содир этган ёшлар ўз хатти-ҳаракатларини йўқчилик билан изоҳладилар. Аммо уларнинг 3 нафари илгари ҳам айни мазмундаги жиноятни содир этишган. Шу маънода, ҳуқуқбузарларнинг узрига ишониш қанчалик тўғри бўлади. Қисқаси, “ёмон ўйинчи”га оёқлари ҳалақит берганидек, уларга дангасалик, осон ва ҳаром йўл билан пул топиш илинжи панд берди.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Шарҳ
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар