Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Саритепалик эркак турмуш ўртоғининг умрига зомин бўлди

Саритепалик эркак турмуш ўртоғининг умрига зомин бўлди

16 март 2019, Суббота
47
0

Кимдир рашкни муҳаббат аломати, кимдир жоҳиллик белгиси, деб ҳисоблайди. Аммо нима бўлганда ҳам бу ҳис инсоннинг тан жароҳати олишига, ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлмаслиги керак.

Дўстлик тумани ички ишлар бўлими ташаббуси билан ҳудуддаги 3-сон умумтаълим мактабида ўтказилган жиноят муҳокамасида Саритепа маҳалласи аҳли ҳамда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман хотин-қизлар қўмитаси вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда сўз олганлар рашк туфайли маҳаллада содир этилган оғир жиноят ҳақида атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Яъни, жорий йилнинг 9 март куни соат 16 лар атрофида Дўстлик туманининг Саритепа маҳалласи, Улуғбек кўчасида яшовчи 1988 йилда туғилган Ж.С. турмуш ўртоғининг уяли телефон орқали бегона шахс билан гаплашаётганлигини сезиб, уни хиёнатда айблади. Рашк оловида ёнган эркак аёлнинг юзи ва танасига уриб, тепа бошлади. Оқибатда жабрланувчи Дўстлик тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди. 10 март куни аёл ўзига келмасдан вафот этган.

Ғазабни жиловлай олмаслик ортидан бир инсон ҳаётдан кўз юмди, жиноятни содир этган эркак умрининг муайян муддатини қамоқда ўтказади. Бу ҳам етмаганидек уларнинг икки нафар фарзанди ота-она меҳридан мосуво бўлиб улғайишади. Аслида бу жиноят юз бермаслиги мумкин эди. Оиладаги муҳит соғлом бўлганида, эркак ҳам, аёл ҳам болаликдан тўғри тарбияланганида, улар ўртасидаги келишмовчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилганида қон тўкилмасмиди? Жанжал рўй берган пайтда қўни-қўшнилар бефарқлик қилишмаганида аёл тирик қолган бўлармиди?

Йиғилишда ана шу саволларга жавоб қидирилди ва бу каби ҳолатларга бошқа йўл қўймаслик тадбирлари белгиланди. Хусусан, оилаларда маънавий муҳитни яхшилаш, ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш,жамоатчилик назоратини қатъий ўрнатиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш масалалари кўриб чиқилди.

Муҳокама давомида жиноятга мойил шахслар, муқаддам судланганлар ҳамда ичкиликка ружу қўйганлар билан профилактик тадбирларни мунтазам ўтказиш, хотин-қизлар ўртасида уюштирилаётган маънавий-маърифий тадбирлар кўламини кенгайтиришга келишиб олинди.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Шарҳ
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар