Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Муомала маданиятига қатъий амал қилиш талаби қўйилди

Муомала маданиятига қатъий амал қилиш талаби қўйилди

30 март 2019, Суббота
56
0

Жиззах вилоят ички ишлар бошқармасида 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Жиззах вилояти бўлими томонидан уюштирилган тадбирда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, шаҳар ҳамда туманлар йўл патруль хизматлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этдилар.Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров бошқариб борган йиғилиш аввалида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимининг бу борадаги фаолияти таҳлил этилди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз хавфсизлиги бошқармаси Жиззах вилояти бўйича бўлими раҳбари, майор Жасур Кенжаев соҳада кузатилаётган айрим камчиликларга тўхталиб ўтди.Ҳайдовчи ва пиёдалар билан мулоқот давомида муомала маданиятига қатъий амал қилиш, бу жараёнда юзага келган тушунмовчиликларни холисона ва қонун асосида ҳал этиш, тирбандликларга йўл қўймаслик масалалари йиғилганлар эътиборида бўлди.

Йиғилишда йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтиришга эришиш, ҳайдовчилар ва пиёдаларда йўл ҳаракати маданиятини шакллантириш, соҳада кузатилаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишга доир чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Шарҳ
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар