Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ички ишлар вазирлиги масъулларининг оммавий сайёр қабуллари давом этмоқда

Ички ишлар вазирлиги масъулларининг оммавий сайёр қабуллари давом этмоқда

03 апрель 2019, Среда
20
0

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарларининг оммавий сайёр қабулларини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи асосида Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Шавкат Мавлянов ҳамда вазирлик ўз хавфсизлик бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Шуҳрат Рафиковлар сайёр қабулларнинг биринчи куни Жиззах вилоятининг Янгиобод, Зомин, Зарбдор, Шароф Рашидовларида бўлди. Қабулнинг иккинчи куни Бахмал, Ғаллаорол, Фориш ва Жиззах шаҳри аҳолиси билан мулоқот уюштирилди.Ўтказилган барча қабулларда ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят ва ҳудуд миқёсидаги бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этдилар. Учрашувлар давомида электр, табиий газ ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, турар жой ва деҳқон хўжалиги учун ер участкаси олиш, йўлларни таъмирлаш, кўприк қуриш, соғликни тиклаш учун моддий ёрдам ажратиш, уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ногиронга қараганлик ва болалар нафақаси тайинлаш каби қатор масалалар кўриб чиқилди.

Йўл белгилари, светофорлар ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлагини ҳосил қилиш, ички ишлар органларига ишга кириш, жазо муқаррарлигини таъминлаш, мерос тақсимлаш, мулкка бўлган ҳуқуқни эътироф этиш, маҳаллада профилактика инспектори фаолиятини йўлга қўйиш, автотранспорт ҳужжатларини расмийлаштириш, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тайинланган жарима миқдорини камайтириш сингари масалалар ҳам кўтарилди.Бундан ташқари тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун имтиёзли кредитлар олиш, коммунал хизмат кўрсатишдаги камчиликлар, мулкка бўлган ҳуқуқни эътироф этиш, мактаб, мактабгача таълим муассасаси, спорт заллари ва кўприклар қуриш, жамоат транспорти қатновини йўлга қўйиш, табиий офатдан зарар кўрганларга моддий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар тилга олинди. Баён этилган ҳар бир масала эътиборга олиниб, ҳал этиш муддатлари белгиланди. Масъулларга муайян вазифалар юкланди. Айтиш жоизки, сайёр қабуллар давомида 100 дан ошиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чоралари белгиланди. Бундай тадбирлар ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилиши билан бирга ички ишлар органларинининг нуфузини янада юксалтиришга омил бўлади. Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Шавкат Мавлянов ҳамда вазирлик ўз хавфсизлик бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Шуҳрат Рафиковларнинг Жиззах вилоятидаги оммавий сайёр қабуллари давом этмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Шарҳ
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар