Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Товламачи аёл найранги

06 апрель 2019, Суббота
24
0

Жиззах шаҳри, “Қассоблик” маҳалласида яшовчи хусусий тадбиркор М.Ж. олдиндан таниши бўлган Жиззах шаҳри, Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи О.Р. ўрталарида ўзаро муносабатлар яқинлашади.

Ушбу яқинлик маълум муддат ўтгандан сўнг фирибгарликка айланади. Таниши О.Р. Жиззах шаҳрида жойлашган савдо дўконига келиб, унинг Жиззах вилояти ХТБда ишлаётган ўғли К.Т.нинг шаъни ва қадр қимматини камситувчи маълумотлар билан вилоят халқ таълим бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Руспубликаси Халқ таълими вазирлигига бориб шикоят қилиш билан қўрқитади. Ушбу ҳаракатларни қилмаслик эвазига 2.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағи беришини, шунингдек, ундан олган 4.500.000 сўм қарзидан воз кечишини талаб қилади. Қарз эвазига гаровга қўйган 1 дона 4 грамлик тилла узугини қайтариб беришини сўрайди.

Хусусий тадбиркор М.Ж. вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига мурожаат қилади. Мазкур мурожаатни ўрганиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг масъул ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилади. Ўтказилган тадбир натижасига кўра О.Р. Ш.Рашидов тумани, “Учтепа” даҳасида 2.000.000 сўм пул маблағини олаётган вақтида қўлга олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Шарҳ
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар