Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » 3000 АҚШ долларига сотиб олинган кишан

3000 АҚШ долларига сотиб олинган кишан

08 апрель 2019, Понедельник
46
0

Жиззах политехника институти ўқитувчиси А.К олий ўқув юрти ҳовлисида юрган аёлни кўриб, унинг мақсади билан қизиқди. Қарангки, меҳмон институтда ўқиш нияти борлиги, бу ерга ҳужжат топшириш учун келганлигини баён этди. Шунда муаллим унга хизматини таклиф қилди. Яъни, 4000 АҚШ доллари эвазигаОлий таълим вазирлигидаги ишончли танишлари орқали абитуриентнинг орзусини ушалтиришга ваъда қилди.

Аёл хом хаёлларга берилмасдан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасига мурожаат этиб, порахўр ўқитувчига чора кўришни талаб қилди. Ариза асосида Жиззах вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари тезкор тадбир уюштиришди.

Қисқаси, А.К 3000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган чоғида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Шарҳ
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар