Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Барчаси фуқаролар манфаати учун

Барчаси фуқаролар манфаати учун

02 август 2018, Четверг
1 913
0

Бугунги кунда ҳар соҳадамавжуд камчиликлар рўй-рост айтилиб, уларнинг амалий ечими топилаётгани, халқ билан мулоқот олиб боришда очиқлик муҳити яратилгани, фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббусларини ўрганишда раҳбар ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулияти кучайтирилаётгани айни муддао бўлмоқда.

Бу жиҳатлар Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Пахтакор тумани ҳокими, прокурори ҳамда давлат солиқ бўлими раҳбарлари томонидан ташкил этилган сайёр қабулда ҳам ўз ифодасини топди. Ўтказилган сайёр қабулда аҳолини қийнаётган муаммолар кўтарилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда жисмоний ва юридик шахслардан тушаётган мурожаатларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг шахсан назоратида экани, бундай сайёр қабуллар фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилиш борасидаги ҳуқуқини таъминлаш, уларни қийнаётган муаммоларни қонун асосида самарали ҳал этишда таъсирчан воситага айланаётгани алоҳида таъкидланди.

Сайёр қабулда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров, Пахтакор тумани ҳокими Шукурулло Бабаев мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда фуқаролар ва тадбиркорлар мурожаатлари тингланди, уларни бирма-бир кўриб чиқди.


Мурожаатлар асосан Пахтакор туманида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларидаги жабҳалар хусусида тўхталди, ижтимоий-иқтисодий муаммоси бор фуқароларга яқиндан ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, кўп қаватли уйлар ҳудудида ноқонуний объектларнинг бузилишларидаги тушунмовчиликлар, ичимлик сувининг тақчиллиги, уй-жой, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия, болалар нафақаси, ободонлаштириш, фуқаролик паспорти ва прописка, меҳнат бандлиги, суд қарорлари ижроси, таълим соҳаси, соғлиқни сақлаш, транспорт ва йўловчи ташиш хизматлари каби йўналишлар бўйича мурожаатлар эшитилди ва шу жойнинг ўзида мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Сайёр қабул жараёнида фуқаролар, тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан бевосита тегишли соҳаларга масъул бўлган раҳбарларга мурожаат қилди, улар юзасидан жавоб олиш имконига эга бўлди.

Шу куни мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идоралар, ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди. 


Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар