Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ака-укаларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Ака-укаларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

08 апрель 2019, Понедельник
37
0

Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласи яшовчи, 1991 йилда туғилган Дилором Кубаева (фамилия-исми ўзгартирилган) ҳамда 1993 йилда туғилган Нилуфар Зокировалар ҳудуддаги “Даная” дўконидан чиққанларида уларни шу маҳаллада истиқомат қилувчи Алишер Нарзуллаев ҳақоратлаб, сўкди. Дилором Кубаева унга эътироз билдирганида жанжалга Алишернинг акаси Жавоҳир Нарзуллаев аралашиб, Дилором Кубаеванинг юзига уради.

Бу ҳолатга гувоҳ бўлган Жиззах вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси батальонининг икки нафар ходимлари ҳуқуқбузарларни тартибга чақириб, уларнинг ҳаракатларига чек қўйиш чораларини кўра бошлайдилар. Яъни, ҳуқуқбузарларни ички ишлар бўлимига олиб бориш чораларини кўришаётганида ака-укалар фаол қаршилик кўрсатиб, ички ишлар ходимларига тан жараҳоти етказишади.

Жанжалкашлар хизмат машинасининг ойнасини синдириб, эшигини зарарлайдилар. Тиббий кўрик Алишер Нарзуллаев ва Жавоҳир Нарзуллаевларнинг алкоголь таъсирида эканлигини кўрсатди. Суриштирув давомида Алишер Нарзуллаевнинг муқаддам Жиноят Кодексининг 219- моддаси билан судланганлиги аён бўлди. Жавоҳир Нарзуллаев эса Жиноят Кодексининг 105, 219, 277-моддалари асосида жазога тортилган.

Қисқаси, ака-ука муштумзўрларга жиноий иш қўзғатилди.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Шарҳ
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар