Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззахда хайрия концерт дастури бўлиб ўтди

Жиззахда хайрия концерт дастури бўлиб ўтди

11 апрель 2019, Четверг
34
0

Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маданият саройи ашула ва рақс ансанблининг хайрия концерти бўлиб ўтди.

Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, фахрийлар, хизматни ўташ даврида ҳалок бўлган ички ишлар ходимларининг оила аъзолари, республика Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи ўқувчилари, Ёшлар иттифоқи фаоллари, вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари Фаррух Раимов, Гулюз, Ҳамдам Собиров, Шерали Бекмуродов, Фарҳод Қамбаров, Хуршид Ҳамидов, Суҳробек Ҳамдамов каби хонандаларнинг дилтортар қўшиқларидан баҳраманд бўлдилар.Шунингдек, сўз усталари Аваз Охун ҳамда Ўткир Муҳаммадхўжаевларнинг чиқишлари кўпчиликка манзур бўлди. Концертдан тушган маблағлар хизматни ўташ даврида ҳалок бўлган ички ишлар ходимларининг оила аъзолари, ногирон бўлиб қолганлар ҳамда соҳа фахрийларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Шарҳ
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар