Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Қайчи билан очилган эшик

11 апрель 2019, Четверг
19
0

Жиззах шаҳри марказидаги Версал кафесидан чиққан Шуҳрат Бобоевнинг кайфияти тушиб кетди. Емакхона тўғрисида турган “Нексия-2” автоулови жойида йўқ эди. Айб ўзида, машина эшигини қулфламади, бу ҳам етмаганидек калитни ҳам жойида қолдирган. Биров олиб қочганмикан? Балки танишларидан бири ҳазиллашиб, панароққа силжитиб қўйгандир. Шу ўй-хаёллар билан иккилана-иккилана Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси навбатчилик қисмига қўнғироқ қилди.

Мурожаат асосида вилоят ҳудудида тўсиб ушлаш тадбири эълон қилинди. Автоулов русуми, давлат рақами ва бошқа белгилари асосида қидирув-назорат тадбирларига киришилди. Ўғриликдан сўнг 2 соат ўтар-ўтмас автоулов Жиззах шаҳри, Бобур маҳалласи, Жамолов кўчасида пайдо бўлди.

Шу жойда вазифасини бажараётган Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори, кичик сержант Икром Ражабов “учар”ни кўриши билан тўхташга ишора қилди. Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабига бўйсунмади, аксинча, тезликни оширди. Шундан сўнг инспектор автоуловни маҳорат биланмажбурий тўхтатди.

Тиббий кўрик давомида автомашина ўғрисининг кайфи тароқлиги аён бўлди. Тезлик ишқибози Шароф Рашидов тумани, Пахатобод ҚФЙ, Тараққиёт маҳалласида яшовчи, 1980 йилда туғилган Миразим Маъмуров бўлиб чиқди. У муқаддам икки марта судланган. Яъни, 2015 йилда талончилик қилгани учун 2 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилганди. Шунингдек, маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги учун 2018 йилнинг 20 сентябрида унга нисбатан 1,5 йиллик озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Қисқаси, Миразим Маъмуров жазони ўташ даврида яна бир жиноятга қўл урди ва бу сафар ҳам қилмишига яраша жазо олиши тайин.

Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими инспектори, катта сержант Азиз Давлатов эса ўғрини жиноят устида қўлга олди. “Марказий” деҳқон бозорига ёндаш кўчада хизмат бурчини ўтаётган инспектор йўл чеккасига қўйилган “Ваз 2106” машинаси ичидан буюмларни ўғирлаётган шахсни тутиш чораларини кўрди. Суриштирув давомида қулфбузар автоулов эшигини қайчи ёрдамида очганлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш

Тавсия этамиз:

Шармандага шаҳар кенгми?
03 декабрь 2018, Понедельник
Шармандага шаҳар кенгми?
Не юз қаролиғ бўлди?
26 октябрь 2018, Пятница
Не юз қаролиғ бўлди?
Отасининг ўғли
13 сентябрь 2018, Четверг
Отасининг ўғли
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Шарҳ
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар