Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Махсус отрядлар куч синашганда

Махсус отрядлар куч синашганда

23 апрель 2019, Вторник
1 857
0

Бугун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Жиззах вилояти, Фориш туманида жойлашган ҳарбий дала полигонида Ички ишлар вазирлигининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядлари терма жамоалари ўртасида кўпкураш мусобақасига старт берилди.Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон республикалари Ички ишлар вазирликлари, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ИИБлари вакиллари иштирокида уюштирилган мусобақанинг очилиш маросимида Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқди. Нотиқ ИИВ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, махсус вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядлар ходимларининг жисмоний тайёргарлигини ошириш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, замонавий техникалар ҳамда қурол ва яроғлар билан таъминлаш борасидаги чора-тадбирларга тўхталиб ўтди.Шундан сўнг терма жамоалар паради уюштирилиб, полигоннинг тоғли ҳудудида “Минора” шарти асосида беллашувлар бошлаб юборилди. Бу шартда махсус отрядлар ходимлари бинони ишғол қилиш, тўппонча ва мерганлар милтиғи билан нишонни уриш, иншоот томидан арқонда тушиш, тўсиқлар оша чопиш бўйича тўплаган тажриба ва малакаларини намойиш этдилар. Тинимсиз ёққан ёмғир иштирокчиларнинг зиммасидаги вазифаларни анча мураккаблаштирди. Ёғин пардаси ортидаги нишонни аниқ уриш, сирпанчиқ йўлда нам оғирлаштирган кийимда чопиш, тўсиқларни ошиб ўтиш осон бўлмади.Кейинги шартда эса терма жамоалар вакиллари 5 хонали бинога жойлашган 10 нафар жангариларни бартараф этиш, гаровдагиларни озод қилиш ҳамда жароҳатланган фуқарони ҳудуддан олиб чиқишга оид топшириқларни бажаришларига тўғри келди. Улар вазифани кимёвий ва биологик хавф остида, яъни, газниқобда бажаришларига тўғри келди. Табиийки, фақат тўппонча билан иш кўриладиган бундай шароитда катта тажриба, маҳорат ва кучли ирода соҳиби бўлмаганларга омад кулиб боқмайди. Қувонарлиси, жамоаларнинг қарийб ҳаммаси шартларда юқори натижаларга эришишди. Аммо натижани нишоннинг аниқ урилиши ва тезкор тадбирнинг қанча вақтда бажарилишига оид мезонлар ҳал этди.

Маълумот ўрнида: ушбу кўпкураш мусобақаси 27 апрелгача давом этади. Кейинги кунлари “Ҳужум”, “Офицерни қутқариш”, умумҳарбий тўсиқлар йўлагидан ўтиш, 8,5 километрлик масофани босиб ўтиш, қўл жанги шартлари бўйича куч синашилади.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа груҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар