Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Муҳтожларга ёрдам кўрсатайлик

Муҳтожларга ёрдам кўрсатайлик

02 август 2018, Четверг
1 560
0

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилашга, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жиззах вилоятида ҳам ана шундай тадбирлар кўлами кенгайиб бормоқда.

Жумладан, учинчи сектор ишчи гуруҳи ва мутасаддилари сектор ҳудудида сайёр қабул ўтказиб аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини ўрганишди. Кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар холидан хабар олинди. Зафаробод тумани, “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Нилуфар Акрамова оилавий шароитининг оғирлиги, турмуш ўртоғининг хасталиги туфайли азият чекмоқда. Турмуш ўртоғи Жамолиддин Пурматов “оққон” хасталигига чалинган. Унинг даволаниши учун, яъни, Ҳиндистонда малакали шифокорлар кўригидан ўтишига 25 минг АҚШ доллари керак.

Айни вақтда у ижтимоий ёрдамга муҳтож. Шу боисдан Нилуфар Акрамовага ёрдам кўрсатиш истагида бўлганлар (99 355-32-15, 91 595-70-03) телефон рақамларига қўнғироқ қилиб,соховатешалик қилишлари ёки 8600 0210 4251 4243 пластик картасига моддий ёрдамини кўрастиши мумкин. Муҳими, бу ишга ҳисса қўшганлар савоб ишга қўл урган бўлади.

Келинг, азиз юртдошлар бир ҳамюртимизнинг мушкулини осон қилишга ҳисса қўшайлик!


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар