Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ҳужжат қалбакилаштирган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Ҳужжат қалбакилаштирган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

01 май 2019, Среда
1 082
0

Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан зоминлик Э.Т. бошқарувидаги “Ваз 2107” “Жигули” русумли автоулов тўхтатилиб, ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда тақдим этилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талони ички ишлар ходимларида шубҳа уйғотди.

Суриштирув жараёнида ходимлар бежиз шубҳаланмаганлиги аён бўлди. Яъни, ҳужжатлар қалбаки бўлиб чиқди. Зомин тумани ички ишлар бўлими томонидан 31-сонли умумтаълим мактабида уюштирилган жиноят муҳокамасида ҳудуд аҳолиси билан бирга вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, туман ҳокимлиги ва прокуратура вакиллари иштирок этдилар.

Маълум бўлишича, Зомин тумани, Ширин қишлоқ фуқаролар йиғини, Қудуқча қишлоғида яшовчи Э.Т. автотранспорт бошқаришга ҳаваси баланд бўлган, аммо ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ эди. Бу орзусини ушалтириш ташвишига тушиб қолганида танишларидан бири туман марказида яшовчи Қ.А. ҳар қандай ҳужжатни ясай олишини айтади.

Таниши алдамабди, 100 минг сўм эвазига бинойидек ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонига эга бўлди. Аммо йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари қалбаки ҳужжатни бир қарашдаёқ сезиб қолишди.Муқаддам бухгалтерия тизимида йўл қўйган андаккина нуқсони учун судланган Э.Т. унга автоулов бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни ким ясаб берганлигини узоқ яшириб ўтирмади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси Қ.А. қалбакилаштирган ягона ҳужжат эмас. Ким нима сўраса, рангли принтер ва сканер кўмагида ясаб бераверган. Ҳайдовчилик гувоҳномаси, ишончнома, ташкилот муҳри ва ҳатто концертга чипта ҳам. Бу қилмиши учун у 4 маротаба судланган.

Йиғилишда ушбу жиноят оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши мумкинлиги билдирилар экан, вилоятимиз йўлларида юз берган бир қатор кўнгилсиз ҳодисалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Муҳокама давомида муқаддам шу туманда яшаган тергов ва жавобгарликдан қочиб юрган 6 нафар шахснинг қилмишлари ҳақида маълумот берилиб, қидирувдагиларни мамлакатимизга қайтариш борасида амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида сўз юритилди. Туманда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида шу каби тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гурҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар