Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Зарбдорда ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров фуқароларни қабул қилди

Зарбдорда ички ишлар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров фуқароларни қабул қилди

03 май 2019, Пятница
86
0

Халқимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни кўришни истайди. Бизнинг меҳнаткаш, оқкўнгил, бағрикенг халқимиз бунга тўла ҳақлидир”. Президентимизнинг бу фикри мамлакатимизда амалга оширилаётгани сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ислоҳотларнинг бош мақсади, десак адашмаймиз. Ишга туширилаётган корхоналар, иқтисодий юксалиш ва ободликка эш дастурлар, секторлар кесимида муаммолар ечимини топишга қаратилаётган саъй ҳаракатлар - ҳамма-ҳаммаси аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, фаровонлигини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Мавзуни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг Бўстон шаҳарчасида ўтказган сайёр қабули мисолида кўриш мумкин.

Зарбдор тумани, Бўстон шаҳарчасида ўтказилган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси раҳбари Байрам Узоқов, Зарбдор тумани ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик муассасалари, ер-мулк кадастр, коммунал корхоналар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ”, “Илғор ҳудуд” дастурларини ҳаётга татбиқ этиш, Зарбдор туманида фаолияти йўлга қўйилаётган ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда ижтимоий соҳа объектлари ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг шаҳарчанинг “Наврўз”, “Дўстлик” ва “Шодлик” маҳаллалари аҳолисини қийнаётган муаммо ва масалалар кўриб чиқилди. Чунончи, бир қанча фуқароларнинг ер участкасига эҳтиёжи борлиги маълум бўлди. Ҳудуддаги кўп қаватли уйлар таъмиридаги оқсоқликлар, оқар сув муаммоси, янги мактаб қурилиши, пенсияни ошириш, электр-энергиясига оид қарздорликни тўлаш, даволаниш учун йўлланма олиш билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Тадбир давомида тилга олинган айрим камчиликлар “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳал этилажаги аён бўлди. Хусусан, уй-жой мулкдорлари ширкатларини кредит билан таъминлаш орқали ҳудуддаги кўп қаватли турар жойларни таъмирлаш бошлаб юборилган. Худди шундай, ичимлик суви таъминотини яхшилаш масаласи ҳам 2019 йилда ечим топиши билдирилди.

Турар жой билан таъминлаш, яшаш манзилига фуқаролик паспортини рўйхатга қўйиш, эшитиш мосламаси олиш, чиқиндини олиб кетиш сифатини яхшилаш, табиий газ билан боғлиқ нореал қарздорликни бартараф этиш, иш билан таъминлаш масалалари ҳам сайёр қабулда кўтарилди. Тадбирда ҳар бир муаммога ечим топиш чоралари қидирилди, ҳар бир масала бўйича масъуллар бириктирилди.

Тегишли идоралар раҳбарларининг муайян топшириқни бажаришга оида ваъдалари олинди. Қўйилган қатъий талаб аксар муаммоларга тез орада ечим топилишига умид уйғотди.

Айтиш жоизки, бундай тадбирлар ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилиши билан бирга ички ишлар органларинининг нуфузини янада юксалтиришга омил бўлади.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар