Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ёшлар осойишталикни таъминлашда ҳам фаол

Ёшлар осойишталикни таъминлашда ҳам фаол

03 май 2019, Пятница
50
0

Мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Жиззах вилоятида 100 дан ошиқ ёшларни ўзида жамлаган “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу гуруҳларга вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъуллик қилмоқда.

Яъни, ёшлар жойларда профилатика инспекторлари билан биргаликда патруллик қилишаётир, шунингдек, жамоатчилик назорати масканларида осойишталикни таъминлаш ишига бош қўшмоқдалар. Эътиборлиси, бу ёшларнинг аксарияти Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари тизимидаги олий таълим муассасаларида ўқиш истагида бўлганлардир.

“Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари таркибида жамоат тартибини сақлаш ишига яқиндан ёрдам берган йигитларга ҳуқуқ-тартибот идоралари тизимидаги олий ўқув юртларида таълим олиш ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун йўлланмалар берилади.

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар