Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Ҳаммаси эътиборда

06 май 2019, Понедельник
82
0

Мамлакатимиз Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими масъуллигидаги 3- секторда бир қатор эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, жорий йилнинг ўтган даврида туманда босқичма босқич сайёр қабуллар уюштирилаяпти. Бугунча 16 та маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида ана шундай тадбирлар бўлиб ўтди. Шунингдек, ходимлар уйма-уй юриб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганаяпти.

Ушбу жараёнларда аниқланган камчилик ва муаммолар ечимини топиш чоралари кўрилаётир. Хусусан, туман ИИБ ташкилотчигида 5 нафар ногиронга аравача, 6 нафарига қўлтиқтаёқ, 230 нафардан бемор ва эҳтиёжманд фуқароларга дори-дармон ажратилди. Мулоқотлар давомида коммунал хизматдаги нуқсонлар аниқлаб, юзасидан алоқадор ташкилотлар жалб этилган ҳолда камчиликлар баратараф этилаётир.

Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 4, 11- ўрта умумтаълим мактабларида “Китобсеварлар” кўрик-танлови уюштирилиб, 250 та бадиий адабиётлар совға қилинди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масаласи фаолиятимизда устуворлик касб этмоқда.

Табиийки, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масаласи ҳам доимий эътиборимизда. Жойларда профилактик мазмунда учрашувлар, жиноятлар муҳокамаси ўтказилаяпти. Бу жараёнда асосий эътибор муқаддам судланганлар, жиноятга мойил шахсларга қаратилмоқда.

Ўктам АСҚАРОВ,

Шароф Рашидов тумани ИИБ бошлиғи,

3-сектор раҳбари.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар