Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Форишда ота-она ва вояга етмаган қизи ҳаётдан кўз юмди

Форишда ота-она ва вояга етмаган қизи ҳаётдан кўз юмди

06 май 2019, Понедельник
42
0

Фориш туманида ота-она ва вояга етмаган қиз ҳаётдан кўз юмган. Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, эркак турмуш ўртоғи ва қизини ўлдирган, сўнгра ўз жонига қасд қилган. “Қорабдол ота” маҳалла фуқаролар йиғини, “Шоҳусмон” қишлоғида яшовчи фуқаро қўшнисикига ўтиб, уй эгасини молхонада осилган ҳолда кўрган. Вазиятдан марҳумнинг оиласидагиларни хабардор этиш учун уйига кирганида, аёли ва қизи ҳам ҳаётдан кўз юмганлигига гувоҳ бўлган.

Экспертиза хулосасига кўра, 1986 йилда туғилган аёл ҳамда унинг 2015 йилда туғилган қизи 1 май куни соат 18.20 лар атрофида бўғиб ўлдирилган. 1980 йилда туғилган эркак эса 2 май куни соат 14 ларда юқори нафас йўлларининг сиртмоқ билан сиқилиши ортидан вафот этган.

Фориш тумани ички ишлар бўлими томонидан уюштирилган мазкур жиноят муҳокамасида билдирилишича, ҳаётдан кўз юмган эр-хотин ўртасида тез-тез жанжаллар бўлиб турган. Бунга мардикорлик билан шуғулланган эркакнинг доимий даромад манбаига эга эмаслиги, оила иқтисодининг оғирлиги сабаб бўлган. Бундан ташқари ўз жонига қасд қилган йигитнинг отаси ўғлини оиласи билан уйидан чиқиб кетишини доимий равишда талаб қилган.

Муҳокама давомида жиноят содир этилган куни ҳаётдан кўз юмган эр-хотин шифохонага борганлиги баён қилинди. Яъни, ҳомиладор аёл текширувдан ўтиб, туғилажак фарзандининг жинсини аниқлаштирган. Ҳомиланинг қиз эканлигини билган эркак хотинига болани олдириб ташлашни буюрган. Аёл бунга қаршилик қилган, келишмовчиликка шифокорлар аралашиб, болани тушириш вақти ўтганлигини билдиришган.

Шу маънода, шифохонада бошланган жанжал уйда ҳам давом этганлиги, жаҳл устида эркак аёли ва фарзанди, сўнгра ўз жонига қасд қилганлиги тўғрисидаги тахмин баён қилинди. Қисқаси, йиғилганлар жиноятни келтириб чиқарган сабаб ва омилларни таҳлил қилдилар. Бу жараёнда ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш, оилаларда соғлом муҳит яратиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши профилактик тадбирларни кучайтириш, шу мақсадда жамоатчилик, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, аҳоли орасида кузатилаётган лоқайдлик ва бефарқлик иллатларига барҳам бериш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, ҳудудда тарбиявий мазмундаги тадбирларни кўпроқ уюштиришга келишиб олинди. Токи бундай воқеалар қайта рўй бермасин.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар