Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Профилактика инспекторларининг ўқуви ўтказилди

Профилактика инспекторларининг ўқуви ўтказилди

08 май 2019, Среда
19
0

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 27 февралдаги вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларига оид фармойиши талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида профилактика инспекторларининг ўқувлари уюштирилди.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда ички ишлар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш, касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини кучайтириш, тизимда тарбиявий ишлар сифатини яхшилашга қаратилган бир қатор самарали тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда аҳоли билан бевосита ва мунтазам ишловчи профилактика инспекторларига алоҳида эътибор қаратилаяпти. Токи, фуқаролар тинчлик-хотиржамлигига, инсон-ҳуқуқ ва эркинликларига ҳеч ким ёхуд ҳеч қандай омил рахна солмасин.

Чунончи, Президентимизнинг 2019 йил 7 февралдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Жиззах политехника институтида Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали бир марталик сайёр ўқув курси ташкил этди.

Курсда 50 нафар олий маълумотли ички ишлар ходимлари ҳуқуқий билимларини оширмоқдалар. Таълим олаётганларнинг қарийб барчаси профилактика инспекторларидир. Шунингдек, вақти-вақти билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги малака ошириш институти томонидан сайёр ўқувлар уюштирилаяпти. Ўтган ҳафтада эса Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида профилактика инспекторлари учун 60 соатлик ўқув йиғини курслари ташкил этилди.

Олимжон Ҳайитбоев, ИИВ Жиззах академик лицейи директорининг ўринбосари ўқув давомида тингловчиларга соҳага оид амалдаги қонун ва меъёрлар ҳамда ушбу ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш бўйича атрофлича маълумот берди. Шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бу йўналишда қўлланилаётган илғор тажрибалар, хусусан, хориж технологиялари тўғрисида сўз юритилди.

Илғор таълим технологиялари ва усулларидан кенг фойдаланилганлиги сабоқларнинг сифатли ўтилишига омил бўлди, десак адашмаймиз. Бу каби тадбирлар ички ишлар ходимларининг ўз хизматларидан узилмаган ҳолда билим ва маҳоратларини юксалтириш учун шароит яратади.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар