Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Байрам муносиб нишонланди

08 май 2019, Среда
41
0

Хотира ва қадрлаш куни. Бу кун ўтганлар ёдга олинади, юрт тинчлиги ва равнақига ҳисса қўшган, айни вақтда кесалик гаштини сураётган фахрийлар йўқланади. Айниқса, II жаҳон уруши қатнашчилари, фронти ортидада меҳнат қилганларга алоҳида эҳтиром кўрсатилади. Ана шундайин эзгуликларга уйғун, миллий қадриятларимизга мос бу байрам.Жиззах вилоят ички ишлар бошқармасида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уюштирилган тантанали маросим аввалида айни шу мазмундаги фикрлар билдирилди. Тадбир давомида ички ишлар соҳавий хизматлари вакиллари иштирокида парад ўтказилиб, бошқарма ҳудудидаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ички ишлар ходимлари руҳига қуръон тиловат қилиниб, марҳумлар эсга олинди.Чунончи, марҳум Убайдулла Алимов хотирланиб, унинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида ўқийдиган ўғлига ноутбук ҳамда Самарқанд халқаро туризм университетида таълим олаётган қизига дазмол совға қилинди. Тадбир доирасида ходимлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи ўқувчиларига “Шараф боғичлари” топширилди.
Айём муносабатибилан вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари 15 нафар соҳа фахрийлари ҳолидан хабар олишди. Бундай учрашувлар давомида кексаларнинг хизмат фаолияти эсланиб, бугунда тизимда юз бераётган ўзгаришу янгиликлар ўз эътирофини топди.

Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари йўқланди ва байрам совғалари топширилди. Бундай тадбирлар шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимлари томонидан ҳам уюштирилмоқда.


Алижон АБДУСАТТОРОВ.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар