Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Синовдан юксалишга қатъий қадам

Синовдан юксалишга қатъий қадам

15 май 2019, Среда
29
0

Шу мавзуда Жиззах политехника институтида мамлакатимиз раҳбари томонидан афв этилган ёшлар, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси пробация бўлими назорати остида турган ҳамда Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод қилинганлар иштирокида мулоқот уюштирилди. Тадбир аввалида юртимизда ёшларнинг билим олишлари, касб эгаллашлари ҳамда иш билан таъминланишлари учун яратилаётган имкониятлар тилга олинди.Шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганларга имтиёзли асосда кредит, ер, бино ажратилиши тўғрисида маълумот берилди. Йиғилганлар томорқадан фойдаланиш, уй шароитида парранда ва чорва боқишни расмийлаштириш орқали келажакда пенсияга эга бўлишлари мумкинлигини билиб олишди.

Жинояти ортидан назорат остига тушиб қолганларни жамиятга мослаштириш, уларни ишга жойлаштириш, билим ёки касб-ҳунар эгаллашлари борасида ички ишлар органлари пробация хизмати кўрсатаётган ёрдам тўғрисида ҳам сўз юритилди. Чунончи, Мирзачўл туманининг Гагарин шаҳридаги касб-ҳунар ўргатиш ўқув маркази ҳақида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг очиқ мулоқотга киришилди. Ўз ишини бошлаш, бизнес-режа тузиш, турли ҳудудларда яратилаётган иш ўринлари, Ёшлар иттифоқи кафиллигида молия муассасалари томонидан ажратилаётган кредитлар, касбга йўналтиришга оид бир қатор масалалар ёшларни қизиқтирди.

Тадбир доирасида назорат остида турган ва жазони ўташ муассасаларидан қайтган ёшлар ва аёллар психологлар хизматидан фойдаланиш имконига эга бўлдилар. Уларга жамиятга мослашиш, қайта жиноят содир этмаслик, хусусан, тушкунликка тушмаслик, тўғри йўлдан оғишга хизмат қилувчи сабаб ва омиллар, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда яқинлар кўмагидан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

Назорат остида бўлганларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимояловчи ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан таништирилди. Тадбир якунида йиғилганлар бўш иш ўринлари ярмаркасида иштирок этдилар. Шу куни 15 нафар ёшлар муайян иш жойига эга бўлишди.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар