Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззахда 8 килограмдан ошиқ марихуанна олиб кетаётган шахс қўлга олинди

Жиззахда 8 килограмдан ошиқ марихуанна олиб кетаётган шахс қўлга олинди

16 май 2019, Четверг
17
0

Республикамизнинг барча ҳудудларидаги бўлгани сингари Жиззах вилоятида ҳам ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан “Қорадори - 2019” тадбири уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Чунончи, жорий йилнинг 1 май куни ички ишлар ходимлари Ғаллаорол туманининг Абдукарим қишлоғидаги турар жойлардан бирини кўздан кечиришганида 1972 йилда туғилган хонадон соҳиби 21,88 грамм кўкнор гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги маълум бўлди.

4 май куни соат 17.30 лар атрофида ички ишлар ходимлари эътиборини Жиззах шаҳрининг Заргарлик маҳалласи ҳудудидаги “Осиё” овқатланиш шохобчасида ўзини шубҳали тутаётган аёл тортди. Текширув жараёнида 1989 йилда туғилган, Ғаллаорол тумани, Бобур қишлоқ фуқаролар йиғини, Б.Худойназаров кўчасида яшовчи ушбу нозик жинс вакиласининг шими чўнтагидан 13,22 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди.

8 май куни эса Бахмал тумани, Дўстлик маҳалласи, “Жарбулоқ-Уяс” қишлоғида яшовчи, 1942 йилда туғилган эркакнинг хонадони кўздан кечирилди. Текширув жараёнида мазкур фуқаронинг 7,2 грамм опий гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аёнлашди.

Жорий йилнинг 13 майида Жизззах вилояти ИИБ жиноят қидирув ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида “Жиззах -Гагарин” 4Р-38 йўлининг 34-километрида тезкор тадбир уюштирилиб,“Газ 53” русумли автоулов тўхтатилди. Текширув-суриштирув давомида автотранспорт воситасига йўловчи сифатида чиққан 1992 йилда туғилган, Пахтакор тумани, Олтинкўл маҳалласи, Нодирабегим кўчасида яшовчи фуқаро полиэтилен пакетда 8 килограмм 327 грамм марихуана олиб келаётганлиги аниқланди. Жиноятга 1989 йилда туғилган, шу туманнинг Тошкент маҳалласи, Жабборов кўчасида яшовчи, “Газ 53” автомашинаси ҳайдовчиси ҳам алоқадор бўлган.

Вилоят ички ишлар органлари томонидан турли балою офатларга сабаб бўлгувчи гиёҳвандликка оид жиноятларга қарши курашиш чоралари самарали ташкил этилмоқда. Хусусан, гиёҳванд моддалар етиштирилиши, сақланиши, сотилиши, ташилиши мумкин бўлган манзиллар назорат остига олиниб, йўлларда рейдлар ўтказилмоқда. Тунда фаолият кўрсатувчи овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари эътибордан четда қолдирилаётгани йўқ.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар