Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Генерал-майор Ғайрат Қодиров бахмаллик фуқароларни қабул қилди (видео)

Генерал-майор Ғайрат Қодиров бахмаллик фуқароларни қабул қилди (видео)

16 май 2019, Четверг
67
0

“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни аввало барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур”. Мамлакатимиз раҳбарининг ушбу талаби юртимизда турмуш фаровонлигини ошириш, учраётган муаммо ва камчиликларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мавзуни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг Бахмал тумани марказидаги мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган сайёр қабули мисолида давом эттирамиз.Бахмал, Дўстлик, Барлос, Янгибоғ, Фидокор, Қутулуғобод, Янгибоғ, Боғишамол, Тонготар қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси иштирокидаги бўлиб ўтган сайёр қабулда Бахмал тумани ҳокими Мусо Анорбоев раҳбарлигида ҳудуддаги ташкилот, корхона ва муассасалар масъуллари вакиллари қатнашдилар.

Тадбир аввалида мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2019 йил 17 январда “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Хусусан, вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллигидаги 3-секторда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш борасидаги тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг фуқаролар мавжуд камчиликлар, уларни ўйлантираётган масалалар юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғига мурожаат этишди.Чунончи, барлосликлар электр устунлари, трансформаторлар ўрнатиш лозимлигини билдирган бўлса, Дўстлик маҳалласида яшовчилар йўлларни таъмирлаш, табиий газ босимини ошириш, боғишамолликлар сел йўлини кенгайтириш, янгибоғликлар кўприк қуриш зарурлигини баён қилишди. Шунингдек, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, иссиқхона учун кредит олиш, иш билан таъминлаш, ногиронлик аравачаси олиш бўйича мурожаат қилганлар бўлди. Айтиш жоизки, кўтарилган ҳар бир масала бўйича масъуллар бириктирилиб, ҳал қилиш муддатлари белгиланди.

Тадбир якунида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан икки нафар фуқарога тикув машинаси, яна икки нафар фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди. Бундан ҳудуддаги ўрта умумтаълим мактаблари китоб фондини бойитиш мақсадида 200 га яқин бадиий адабиётлар совға қилинди. Бундай мулоқотлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар