Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Арнасойда ўтказилган сайёр судда 5 нафар фуқарога озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Арнасойда ўтказилган сайёр судда 5 нафар фуқарога озодликни чеклаш жазоси тайинланди

24 май 2019, Пятница
49
0

Муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган шахслар қайта жиноят содир этмасликлари лозим. Айни шу масала Арнасой тумани ички ишлар органлари пробация гуруҳи, жиноят ишлари бўйича Арнасой тумани суди ҳамда прокуратура вакиллари томонидан уюштирилган йиғилишнинг бош мавзуси бўлди.

Арнасой тумани ички ишлар бўлими пробация гуруҳи назорати остида турган шахслар, яъни, муқаддам турли жиноятлар содир этиб, муддатидан олдин озодликка чиқарилганлар, ахлоқ тузатиш ва озодликни чеклаш жазоларини ўтаётганлар, муайян ҳуқуқдан маҳрум этилганлар иштирокида ўтган йиғилиш аввалида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида кечаётган ислоҳотлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва ушбу ҳуқуқий ҳужжатнинг вилоятимиздаги ижросига тўхталиб ўтилди.

Чунончи, маҳкумлар ҳуқуқларининг сўзсиз таъминланиши, шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилиниши, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос равишда маҳкумлар ҳуқуқлари доирасини янада кенгайтириш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган фуқароларни иш билан таъминлаш, касбга ўргатиш, маънан соғлом ҳаётга йўналтириш, ижтимоий мослаштириш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олишга оид ишлар тилга олинди. Бу жараёнда бандликни таъминловчи давлат ва жамоат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик қилинаётгани ҳамда маҳкумларга психологик ёрдам кўрсатилаётгани билдирилди. Ўз навбатида жазони ўтаётганлар суд белгилаган чеклов ҳамда қонун талабларига қатъий бўйсунишлари шартлиги уқтирилди.

Тадбир доирасида сайёр суд ўтказилди. Бу жараёнда жиноят ишлари бўйича Мирзачўл тумани суди томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўтаётган 4 нафар маҳкум муддатидан олдин жавобгарликдан озод этилди. Шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўташ талаб ва тартибларига риоя этмаганлиги учун суд томонидан маҳкум Аҳмад Ярқуловга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, айни вақтда Арнасой тумани ички ишлар бўлими пробация гуруҳи 44 нафар маҳкумни назорат остига олган. Улардан 15 нафарига ахлоқ тузатиш, 4 нафарига муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш, 5 нафарига озодликни чеклаш жазолари тайинланган.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар