Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззахда профилактика инспекторлари ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш маросими бўлиб ўтди (видео)

Жиззахда профилактика инспекторлари ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш маросими бўлиб ўтди (видео)

28 май 2019, Вторник
52
0

Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида вилоят ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторлари ёрдамчиларини лавозимга тайинлаш маросими бўлиб ўтди.Ҳокимликлар, вилоят ташкилотлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, ички ишлар органлари фахрийлари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида уюштирилган тадбир аввалида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳамда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировлар сўзга чиқиб, ички ишлар органлари томонидан жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши кураш борасидаги тадбирларга тўхталиб ўтдилар.Шунингдек, мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида жорий этилган профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари бажарадиган вазифалар, уларнинг бу борадаги ҳуқуқлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди.Тадбир давомида 8 та бўлинмага жамланган 290 нафар профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларининг лавозимга тайинлангани эълон қилиниб, уларга ҳокимлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳамда ички ишлар идоралари фахрийлари томонидан хизмат рухсатномалари, ҳуқуқий билимларини оширганликлари тўғрисидаги сертификатлар, махсус кийим ҳамда велосипедлар топширилди.



Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар