Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ёшлар билими ва маҳорати синовдан ўтказилди

Ёшлар билими ва маҳорати синовдан ўтказилди

03 июнь 2019, Понедельник
26
0

Жиззах шаҳридаги 10- сонли ўрта умумтаълим мактабида анъанавий “Яшил чироқ” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ушбу анъанавий беллашувнинг шаҳар ва туманлар босқичида ғолиб бўлган 10 та жамоа иштирок этди. Тадбир аввалида юртимизда йўл-улов ҳодисалари, хусусан, болалар иштирокидаги кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг мактаб ўқувчиларидан шакллантирилган жамоалар “Сафда юриш тайёргарлиги”, “Пиёдалар ҳаракатига оид саволлар”, “Ёш велосипедчилар мусобақаси”, “Регулировкачи сигналларини кўрсатиш”, “Гуруҳ сардорлари беллашуви”, “Макет ясаш бўйича беллашув”, “Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш”, “Техника ижодиёти танлови”, “Йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳон” шартлари бўйича ўз билим ва иқтидорларини намойиш қилишди. Турли соҳа вакилларидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати жамоа аъзоларининг билим ва маҳоратларини баҳолаб борди.

Мусобақа натижаларига келадиган бўлсак, Жиззах шаҳридаги 6- сонли ўрта умумтаълим мактаби жамоаси энг юқори балл тўплаб, Сурхондарёда бўлиб ўтадиган “Яшил чироқ” мусобақасининг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Кейинги ўринларни Шароф Рашидов туманидаги 19- ҳамда Ғаллаорол туманидаги 42-сонли ўрта умумтаълим мактаби ўқувчилари эгалладилар. Мусобақа якунида ғолиб жамоаларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар