Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Қонунларни бузган аёлни жиноий жавобгарликка тортди

Қонунларни бузган аёлни жиноий жавобгарликка тортди

06 июнь 2019, Четверг
31
0

2014 йилда Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани, Гулобод маҳалласида яшовчи аёл Жиззах шаҳрига келиб, тўйларда раққосалик қилиш йўли билан пул топа бошлайди. 2018 йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон орқали ноқонуний тарзда Туркияга чиқиб кетди ва йил охиригача фоҳишалик билан шуғулланади. Мамлакатимизга қайтгач, чегарадан ўтишга оид қонунларни бузганлиги учун жавобгарликка тортилди.

У жазодан тегишли хулоса чиқармасдан хорижда орттирган фахшга оид тажрибаси ҳамда қўшмачи танишларига таяниб, одам савдоси билан шуғулланишга киришди. Яъни, енгил йўл билан пул топиш илинжида бўлган хотин-қизларни Туркияда фоҳишалик қилиш учун ёллай бошлади.

Бу жараёнда вазиятга қараб иш тутди, ҳеч нарсадан тап тортмайдиганлар учраса, фоҳишалик учун йўллаётганини баён қилди. Ор-номусини йўқотмаганларга энагалик ёки уй хизматчиси бўлиб ишлашни таклиф қилди. Натижада Хоразм ва Бухоро вилоятларида яшовчи бир неча аёлларни чет элга жўнатди.

Аммо вилоятимиздаги фаолияти унчалик ҳам самарали кечмади. Ноқонуний хатти-ҳаракатлари вилоят ички ишлар бошқармаси одам савдосига қарши курашиш бошқармаси ходимлари эътиборига тушиб қолди.

Қисқаси, навбатдаги ўлжасини хорижга юбораётган 1993 йилда туғилган одафуруш қўлга олинди. Хотин-қизларни фоҳишаликка ёллашга оид аудиоёзувлар, қўшмачига юборилган фотосуратлар ва ёзувли маълумотлар ҳамда интернет орқали олиб борилган суҳбатлар, гувоҳларнинг кўрсатмалари аёлнинг жиноятини тасдиқлаб турибди.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси, 2-қисми, “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Аниқроғи, бу мазмундаги қилмиш учун 4 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар