Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Пробация хизмати қандай самара бермоқда?

Пробация хизмати қандай самара бермоқда?

29 июнь 2019, Суббота
935
0

Ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар энг аввало, инсон ва унинг манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш баробарида қонун устуворлигини таъминлаш учун хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ички ишлар органларининг жазони ижро этиш тизими негизида Пробация хизмати ташкил этилганидан ягона мақсад, шахсни тарбиялаш, жиноят кўчаси томон кириб бораётган кишиларни соғлом жамиятга қайтаришга кўмаклашишдан иборат.

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ Пробация хизмати бошлиғи, полковник М.Исмоилов бошчилигидаги Пробация хизмати ходимларидан иборат ишчи-гуруҳ жойлардаги Пробация бўлимлари ва гуруҳларининг иш фаолиятини ўрганиш, уларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш, соҳа ходимларининг бенуқсон фаолият олиб боришлари учун таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашиш мақсадида, ҳудудлардаги ҳар бир пробация гуруҳлари фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

Эътироф этиш лозим, Самарқанд вилоятида бу борада сезиларли натижаларга эришилган. Президент Қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш зарурлигига эътибор қаратган маҳаллий ҳокимликлар, жойлардаги Пробация бўлинмаларининг бенуқсон фаолият олиб бориши учун бор имкониятларини сафарбар этган.

Вилоятнинг Ургут, Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи ва Пастдарғом туманларидаги Пробация бўлинмаларининг замонавий қиёфада қад ростлаган янги биноларида соҳа ходимлари ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари ҳамда пробация бўлинмалари назорати остида турган шахсни тарбиялашга дахлдор бўлган бошқа идоралар билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Инсонпарварлик, одиллик ва қонунийлик тамойиллари эса, ўзаро ҳамкорликни мувофиқлашган ҳамда уйғунлашган ҳолда амалга оширилишига омил бўлмоқда.Жорий йил 1 январдан ўз фаолиятини бошлаган Пробация хизмати қисқа давр ичида шахсни тарбиялаш, жиноят кўчасига адашиб кириб қолган айрим кишиларни соғлом жамиятга қайтаришга кўмаклашиш учун тарбия ўчоғи, алоҳида мактаб даражасига ета олди, дея таъкидласак, муболаға бўлмайди.Ўтган давр мобайнида Пробация бўлинмалари назорати остидаги шахслар билан олиб борилган ҳамкорликдаги аниқ мақсадли чора-тадбирлар натижасида жами ҳисобга олинган назоратдаги шахсларнинг 86 фоизи тузалиш йўлига ўтишига эришилди, улар томонидан қайта жиноят содир этилиши ҳолатлари ўтган йилларга таққосланганда кескин камайди. Шунингдек, назорат остидаги шахсларнинг оиласига кириб бориш, турмуш тарзи ва яшаш шароитларини ўрганиш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун беминнат ёрдам кўрсатилиши натижасида бу тоифа шахсларнинг дунёқарашида жиноятга бўлган муросасиз муносабатнинг шакллангани, соҳада хизмат олиб бораётган ходимларнинг меҳнати бесамар бўлмаётганидан далолат беради.


ЎзА

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар